Махсус комбинезонларсиз “доставка” билан шуғулланганлар жавобгарликка тортилади – ИИВ

Жамият

image

Фуқароларнинг хавфли юқумли касалликларга чалинишининг олдини олиш ва санитария-эпидемиологик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 19 апрель кунидан бошлаб махсус комбинезон, тиббий қўлқоп ва ниқобларсиз “доставка” билан шуғулланувчи шахслар маъмурий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилмоқда.

“Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ ва Янгийўл шаҳарлари ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар, шунингдек, биринчи навбатдаги зарур маҳсулотларни етказиб бериш хизматини амалга ошириш жараёнида махсус комбинезон, тиббий қўлқоп ва ниқобларда фаолият олиб борилиши лозимлиги белгиланган”, деди Шоҳруҳ Ғиёсов.

Матбуот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, ушбу қоидага амал қилмаслик Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига мувофиқ маъмурий жавобгарликни келтириб чиқаради. 

Маълум қилинишича, мазкур комбинезонларнинг сотуви интернет савдо тармоқларида йўлга қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИВ

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг