Махачев Саудиядаги турнирда иштирок этмайди

Спорт

image

Ultimate Fighting Championship (UFC) чемпиони, россиялик Ислом Махачев Саудия Арабистонидаги ёзги турнирда қатнашмайди. Бу ҳақда спортчининг менежери Ризвон Магомедов маълум қилди.

“Йўқ, чемпион Fight Night турнирларида қатнашмайди”, дейди Магомедов.

Саудия Арабистонидаги турнир дастлаб март ойида ўтказилиши режалаштирилганди, бироқ кейинчалик турнир санаси 22 июнга кўчирилди.

Маълумот учун, Ислом Махачев ҳозирда 32 ёшда. Унинг ҳисобида 25 ғалаба ва 1 мағлубият бор. Махачев охирги жангини ўтган йили октябрь ойида австралиялик Александр Волкановскига қарши ўтказиб, ғалаба қозонганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Саудия Арабистони Ислом Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг