Макгрегор-Чендлер жанги бекор қилиниши мумкин
Спорт
−
05 Июнь
4321Аралаш яккакураш бўйича машҳур ирландиялик жангчи Конор Макгрегор ва енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони америкалик Майкл Чендлер ўртасидаги жангнинг тақдири сўроқ остида қолмоқда. Бу ҳақда таниқли журналист ва инсайдер Ариэль Хельвани ўз Х’даги саҳифасида маълум қилди.
“Ҳозирда ҳеч қандай янгилик йўқ. Жанг бўлиб ўтишига ҳали ҳам умид бор, бироқ UFC ҳолатга изоҳ бермаяпти. Ташкилот Макгрегор ва Чендлер ўрнига умуман бошқа жангчилар иштирокида турнир ташкиллаштириши ҳам мумкин”, дейди Хельвани.
Қайд этиш жоиз, 3 июнь куни лига раҳбарияти Дублинда Конор Макгрегор ва Майкл Чандлер иштирок этиши керак бўлган матбуот анжуманини бекор қилди. Шунингдек, UFC ўз саҳифаларидан Конорнинг янги видеосини ўчириб юборди.
Маълумот учун, 35 ёшли Конор Макгрегор охирги марта 2021 йил июль ойида америкалик Дастин Порьега қарши жанг қилиб, мағлубиятга учраганди. 38 ёшли Чендлер эса 2022 йил ноябрида октагонга кўтарилиб, у ҳам айнан Порьега имкониятни бой берган.