Макгрегор “Челси” учун қанча тўлашга тайёрлигини айтди

Спорт

image

Аввалроқ икки вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Конор Макгрегор “Челси” клубини сотиб олиш ҳақида ўйлаётгани хабар қилинганди. 

Макгрегор ўзининг Twitter'даги саҳифасида “Челси”ни сотиб олиш учун ўз таклифини ҳам билдирди.

“Мен 1,5 миллиард фунт стерлинглик таклифимни илгари сураман”, деган Конор инглиз клубини баҳолаб.

Эслатиб ўтамиз, “Челси”га 2003 йилдан бери эгалик қилиб келаётган россиялик миллиардер Роман Абрамович Британия ҳукуматининг босими остида клубни сотишга қарор қилди. Абрамович активларини 3 миллиард фунт стерлингга сотиш ниятида.

Маълумот учун Абрамович даврида “кўклар” беш карра Англия чемпиони, икки карра Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ғолиби ва бир марта UEFA Суперкубоги соҳибига айланди. Бундан ташқари, Лондон клуби ушбу даврда беш марта Англия кубогини, уч марта Лига кубогини ва икки марта Англия Суперкубогини қўлга киритди.

Шахбоз Қаҳҳоров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Макгрегор “Челси”

Баҳолаганлар

536

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг