Мағлуб бўлган Қодиров Шавкат Мирзиёевни табриклади (видео)

Жамият 38949

Кеча, 24 октябрь куни ўтказилган Ўзбекистон Президенти сайловининг дастлабки натижаларига кўра, ЎзЛиДеп номзоди Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз билан ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.

Сайловда “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзоди кўрсатилган Алишер Қодиров Президент сайловидаги иштироки натижалари бўйича брифингда Шавкат Мирзиёевни ғалаба билан табриклади.

“Бу галги Президент сайловида ЎзЛиДепдан номзод сифатида иштирок этган Шавкат Миромонович Мирзиёевни халқимизни ишончи, 80 фоиздан ортиқ овоз тўплагани билан чуқур, самимий табрикламоқчиман. Биз ушбу натижани тўлиқ эътироф этамиз.

Фурсатдан фойдаланиб ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёевни халқимизни, халқаро ҳамжамиятни юксак ишончига, эътирофига эришгани билан партиядошларимиз, партиямизнинг бутун электорати номидан самимий табрикламоқчиман”, деди Қодиров.

Маълумот учун, “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Алишер Қодиров сайловда 5,5 фоиз сайловчининг қўлловига эришиб, умумий ҳисобда учинчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Халқ демократик партияси номзоди Мақсуда Ворисовага насиб қилди.

Феруза Нажмиддинова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1634
Рейтинг: 3
t
×