Магистратура имтиҳони учун махсус жой ташкил қилинади

Жамият

image

Магистратурага ҳужжат топширган абитуриентлар қайси ОТМни танлаганидан қатъий назар ҳар бир ҳудудда ташкил қилинган махсус жойда компьютер орқали онлайн тарзда тест топшириғини бажаради. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги масъул ходими Баҳриддин Шайвалиев маълум қилди.

Йўналишлар бўйича таянч ОТМ тестни ишлаб чиқади ва тестларнинг махфийлиги таъминланади.

“Ўша йўналиш бўйича ҳужжат топширган талабгорлар қайси олий таълим муассасасини танлаганидан қатъи назар бир хил тестни ишлайди. Масалан, педагогика йўналиши бўйича турли ОТМ талабалари учун тестлар бир хил бўлади”, дейди Шайвалиев.

Вазирлик вакилининг сўзларига кўра, ҳамма ўзи истаган жойдан онлайн тарзда тест топширмайди.

“Кўпчилик одамлар магистратура имтиҳонлари онлайн бўлиши ҳақидаги маълумотни нотўғри тушуниб, ҳамма ўзи хоҳлаган жойда тест синовларини бажариши мумкин, деб ўйлади. Лекин бундай қилинса, шаффофликни таъминлашнинг имкони бўлмайди. Шунинг учун имтиҳон учун махсус жой ташкил қилинади”, деди у.

Эслатиб ўтамиз, магистратурага кириш имтиҳонлари ҳам 2 сентябрдан бошланиши белгиланган


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ имтиҳон магистратура

Баҳолаганлар

141

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг