Магдебургдаги фожиа: гумонланувчи ҳақида нималар маълум?
Олам
−
14:00
5215Кеча, 20 декабрь Германиянинг Саксония-Анхальт федерал ери пойтахти Магдебург шаҳрининг марказида жойлашган Рождество ярмаркасида катта тезликда оломонни босиб кетган BMW ҳайдовчиси шахсига аниқлик киритилди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.
“Die Welt” газетасига кўра, ҳужум қилган шахс 1974 йилда туғилган эркак бўлиб, 2006 йилда Саудия Арабистонидан Германияга шифокор бўлиб келган.
Ҳафталик чоп этиладиган “Der Spiegel” нашри 50 ёшли гумонланувчи Толиб ал-Абдулмуҳсин психиатр ва психотерапевт эканини ёзган. У мамлакатга дастлаб малака ошириш учун ташриф буюрган. Шифокор вақт ўтиб мамлакатда қўним топган.
Эркак Магдебургдан 50 км узоқликда жойлашган Бернбург шаҳрида яшаган. Германияда узоқ вақт қолишга рухсати бўлган.
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан гумонланувчининг яшаш жойида тинтувлар ўтказилган.
“Der Spiegel” нашрининг ёзишича, Толиб ал-Абдулмуҳсин кўп йиллар давомида ижтимоий тармоқларда хабарлар чоп этишда фаол иштирок этган. Хусусан, Саудия Арабистонидан келган аёлларга бу давлатдан қандай қочиш кераклиги ҳақида маслаҳатлар берган. Бундан ташқари, у Германияда сиёсий бошпана беришга бағишланган ўз веб-сайтига эга эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саксония-Ангальт федерал ери пойтахти Магдебург шаҳрининг марказида жойлашган Рождество ярмаркасида БМВ катта тезликда оломонни босиб кетганди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган ва 60 дан ортиқ одам жароҳатланганди.
LiveБарчаси