Германияда BMW Рождество ярмаркасидаги оломонни босиб кетди (видео)

Олам

image

Саксония-Ангальт федерал ери пойтахти Магдебург шаҳрининг марказида жойлашган Рождество ярмаркасида BMW катта тезликда оломонни босиб кетди. Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган. 60 дан ортиқ одам жароҳатланган. Бу ҳақда “Bild” хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, турли даражадаги жароҳатлар олганлар сони 60 дан 80 кишигача етган. “Volksstimme” эса 11 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди, лекин бу маълумот расмий манбалар томонидан тасдиқланмади. Саксония-Ангальт  ҳукумати вакили “Tagesschau” билан суҳбатда ушбу воқеани террор ҳужуми деб атади, аммо расмий баёнотлар ҳозирча берилмаган. Фожиа жойига федерал ер бош вазири Райнер Хазелофф етиб борган ва ушбу воқеани “даҳшатли ҳодиса” деб таърифлаган.

Германия канцлери Олаф Шольц Х саҳифасида ҳамдардлик билдириб, изоҳ қолдирган.

“Магдебургдан келаётган хабарлар энг ёмон эҳтимолларни ўйлашга мажбур қилмоқда. Менинг ҳаёлим қурбонлар ва уларнинг яқинларида. Биз улар ва Магдебург аҳолиси ёнидамиз”, дейди Шольц.

Ҳодиса юз бергач, Рождество ярмаркаси дарҳол ёпилган ва шаҳар марказидаги трамвайлар ҳаракати тўхтатилган. Магдебург полицияси ҳайдовчининг якка ҳаракат қилганми ёки йўқлиги ҳали аниқланмаганини маълум қилган. Ҳодиса сабаблари номаълум бўлиб қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой жанубидаги Чжухай шаҳрида эркак машинасини қасддан бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлиб, 43 киши оғир яраланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг