Мадримов вазнида WBO камари эгасининг рақиби ўзгарди
Спорт
−
19 Март
6548Биринчи ўрта вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) камари соҳиби австралиялик Тим Цзю Бутунжаҳон бокс кенгаши (ВБС) бўш турган чемпионлик унвони учун америкалик Себастьян Фундора билан жанг ўтказади. Бу ҳақда “No Limit Boxing” промоутерлик компанияси ўз X саҳифасида маълум қилди.
Жанг 30 март куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади. Аслида австралиялик боксчининг рақиби америкалик Кит Турман бўлиши керак эди, бироқ Турман жароҳати боис жангда иштирок этишни истамади.
Цзю 29 ёшда, у собиқ мутлақ жаҳон чемпиони Константин Цзюнинг ўғли. Профессионал рингда Тим Цзю 24 жангда 24 та ғалабага эришди. Фундорага қарши жанг унинг WBO чемпионлиги учун иккинчи ҳимояси бўлади. Биринчисида у ҳакамларнинг якдил қарори билан америкалик Брайан Мендозани мағлуб этган. 26 ёшли Фундоранинг ҳисобида 20 ғалаба, 1 та мағлубият ва дуранг бор.
Қайд этиш жоиз, мазкур вазн тоифасида ўзбекистонлик Исроил Мадримов Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари соҳиби ҳисобланади.