Мадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди

Жамият

image

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги мадрасаларда ўтказилган тест синовлари натижалари эълон қилинди. Бу ҳақда идора Матбуот хизмати хабар берди.

Ўрта махсус ислом таълим муассасалари бўйича 2020-2021 ўқув йили учун 2020 йил 16-17 сентябрь кунлари ўтказилган тест синовлари натижалари 2020 йил 25 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг @mandat_muslim_uz_bot Telegram боти орқали эълон қилинди.

Абитуриентлар мазкур ботда шахсий ДТМ махсус кодини киритиш орқали ўзининг тест синови натижалари билишлари мумкин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларининг қабул имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан ўтказилди. Тест синовларининг шаффоф, очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш мақсадида қабул имтиҳонлари ўтказиладиган жойлар кузатув камералари билан жиҳозланиб, Давлат тест маркази жалб қилган кузатувчилар томонидан назорат қилиб борилди.


Мақола муаллифи

Теглар

имтиҳон

Баҳолаганлар

419

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг