Маданият вазири нега “сувдан қуруқ чиқди”? Рақобат қўмитаси изоҳ берди

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири – Халқ артисти Озодбек Назарбеков иштирокида кийимлар дўкони рекламаси тарқалгани ва ҳолат Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ўрганилганидан сўнг, дўкон жаримага тортилгани, вазир эса айбсиз деб топилгани хабар қилинганди. Қўмита раиси маслаҳатчиси Отабек Усмонов вазир нега айбсиз эканига тушунтириш берди.

“Ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикаси “Реклама тўғрисида”ги Қонуни доирасида (ўз ваколат доирасидаги ва функционал вазифалари юзасидан) кўриб чиқилди”, дейди Усмонов.

Маълумки, “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 49-моддасида :

  • реклама берувчи, 

  • реклама тайёрловчи, 

  • реклама тарқатувчи рекламанинг айланиши соҳасидаги муносабатларнинг субъекти сифатида жавобгарлиги белгиланган. Қонун доирасида бошқа субъектларнинг жавобгарлик асослари мавжуд эмас.

Шунингдек, Қонунинг 15-моддасида рекламанинг асосий иштирокчиларига таъриф келтирилган. 

Хусусан:

  • реклама берувчи – реклама қилинадиган товарни ишлаб чиқаришни ёки сотишни амалга оширувчи ... жисмоний ёки юридик шахс;

  • реклама тайёрловчи – рекламани тарқатиш (жойлаштириш) учун ахборотни тўлиқ ёхуд қисман тайёр шаклга келтиришни амалга оширадиган ... жисмоний ёки юридик шахс;

  • реклама тарқатувчи – реклама воситалари орқали реклама тарқатишни амалга оширадиган ... жисмоний ёки юридик шахс.

“Юқоридагилардан кўриниб турибдики, Қонун доирасида Маданият вазирининг рекламада иштирокини реклама берувчи, реклама тайёрловчи, реклама тарқатувчи сифатида эътироф этиб бўлмайди. Бу эса унинг Қонун доирасида рекламанинг айланиши соҳасидаги иштирокчиси сифатида баҳоланмаслигини англатади”, дейди қўмита раиси маслаҳатчиси. 

Билдирилишича, ишни кўриб чиқишда қонунчилик доирасида рекламанинг айланиши соҳасидаги муносабатларнинг иштирокчиси сифатида баҳоланадиган субъектга нисбатан жавобгарлик белгиланган. 

“Ушбу ҳолатни бошқа қонунчилик ҳужжатлари доирасида кўриб чиқиш Қўмитанинг ваколатлари доирасига тааллуқли эмас. Маданият вазирининг ушбу рекламада иштирокини “Давлат ва фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни доирасида тегишли ташкилотлар томонидан кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ”, дейди Усмонов.


Мақола муаллифи

Теглар

Озодбек Назарбеков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made