Маданият вазири актриса Гавҳар Шарипованинг руҳий хасталикка чалинганини айтди

Маданият-санъат

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 18 ноябрь куни таниқли актриса Гавҳар Шарипова вафот этган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, 29 ёшли Ф.Ш. бошқарувидаги ISUZU русумли (юк ташувчи) автомашинаси билан “Самарқанд-Ғузор” йўналишидаги А-378 йўлнинг Қашқадарё вилояти Ғузор тумани Ярғунчи маҳалласи ҳудудидан ўтган 140 кмга келган вақтида,  йўловчи сифатида кетаётган Гавҳар Шарипова билан ўзаро келишмовчилик чиқади ва актриса автомобиль эшигини очиб, ўзини ташқарига отади. Олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этади. 

Актриса вафот этгач, унинг сўнгги вақтларда уйсиз қолиб, бошқа ҳамкасбларининг уйида яшаб юргани, сўнг ишлаш учун Россияга кетгани, бунда соҳа вакиллари томошабин бўлиб тургани, ҳатто, Ўзбек миллий академик драма театрига иш сўраб борганида, қабул қилинмагани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Айримлар унда кучли тушкунлик сабаб руҳий зўриқиш бўлганини айтди. 

Бугун, 27 ноябрь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникакиялар агентлигида Маданият вазирлиги мутасаддилари билан ўтган Матбуот анжуманида Маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев шу масалага тўхталиб, қуйидаги фикрларни баён этди: 

“Куни кеча шоира Гавҳар Матчонова “Мен ҳам Гавҳар Шариповага ўхшаб ўлиб кетсам керак, у қийналди”, деб ёзибди. Гавҳар Шарипованинг руҳий хасталикка чалинишига театр ёки атроф муҳит сабабчи эмас. Мен буни очиқ айтаман. Кейинги пайтларда “Ўзбекконцерт”га ҳам борди, бизга ҳам келди. Кечирасизлар, аммо у руҳан носоғлом эди. 

Театрга иш сўраб борса, қайси театр қабул қилмайди?”, дейди Бахтиёр Сайфуллаев. 

Матбуот анжуманида санъаткорларни ижтимоий ҳимоя қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Бахтиёр Сайфуллаев Гавҳар Шарипова

Баҳолаганлар

950

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг