Актриса Гавҳар Шарипованинг вафоти сабабчисига суд қандай жазо берди?
3-саҳифа
−
20 Ноябрь 2020
71863Таниқли кино ва театр актрисаси Гавҳар Шарипова ўтган йилнинг 18 ноябрь куни вафот этган эди.
Қашқадарё вилоят ЙҲХБ ахборот хизмати расмий муносабат билдириб, актрисага юк машинаси ҳайдовчиси шилқимлик қилгани, шундан сўнг у юриб кетаётган автоуловдан ўзини ташлаб вафот этганини маълум қилганди. Шунингдек, Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ф. Ш.га нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилганди.
Жорий йилнинг 12 июнь куни Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман суди биносида очиқ суд мажлиси ўтказилиб, Ф. Ш. устидан суд ҳукми ўқилган. Бу ҳақда "Даракчи" газетасида Жиноят ишлари бўйича Ғузор тумани суди раиси Нурбек АБДУЛЛАЕВ ҳамкорлигида батафсил мақола ёритилган.
Қайд этилишича, суд ҳайдовчи Ф.Ш.ни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одам ўлимига сабаб бўлиши) билан айбдор деб топган. Шунингдек, судланувчига Жиноят Кодексининг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддаларига асосан, аввалги ҳукми юзасидан ўталмай қолган жазо муддати қисман қўшилиб, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан 2 йилу 6 ойга ҳамда 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинланган. Асосий жазо муддати 2019 йил 19 ноябрдан бошлаб ҳисобланиши белгиланган.
Маълумот учун, Гавҳар Шарипова 1980 йилда Навоий шаҳрида туғилган. 2001 йилда Тошкент давлат санъат институти (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти)нинг драма-театр ва кино актёрлиги йўналиши бўйича тамомлаган. Бир муддат Ўзбек Миллий академик драма театрида фаолият юритган. Гавҳар Шарипова “Алпомиш”, “Алданган аёл”, “Сарвиноз”, “Гулҳан атрофидагилар” каби ўнлаб ўзбек фильм ва сериалларида ҳам турли ампуладаги ролларни ижро этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь