“Мадам Тюссо” музейида Мбаппенинг “эгизаги” тақдим этилди (видео)

Спорт

image

ПСЖ клуби ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе “Мадам Тюссо” музейининг Берлиндаги филиали учун мумдан ясалган ҳайкалини очиб берди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

25 ёшли футболчи Париждаги тақдимот маросимига оиласи билан борди ва ўзининг мумдан ишланган ҳайкалини кўриб ҳайратда қолди.

“У ўзимдан кўра кўпроқ менга ўхшайди. Ақл бовар қилмайдиган даражада. Ажойиб! Бу ҳақиқатдан ҳам менман”, дейди Мбаппе.

Яқин кунларда бу фигура Мадам Тюссо Берлинга етказилади ва у ерда Лионель Месси, Мануэл Нойер, Оливер Канн, Франс Беккенбауэр, Юрген Клинсманн ва бошқа машҳур футболчиларнинг мум нусхалари қўшилади.

Маълумот учун, Мбаппе бир ойдан кейин Евро-2024 да иштирок этиши керак бўлган Франция терма жамоаси сардори ҳисобланади. Турнир Германияда 14 июндан 14 июлга қадар бўлиб ўтади. Франция гуруҳ босқичида Австрия, Нидерландия ва Польша билан ўйнайди.

Қайд этиш жоиз, ўтган ҳафта Мбаппе 2017 йилдан бери ўйнаб келаётган ПСЖни тарк этишини эълон қилди. Франциялик футболчи келаётган ёзда “Реал” футболчисига айланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Килиан Мбаппе Берлин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг