Маъносиз келишув: МЮ Погбани сақлаб қолмоқчи

Спорт 1574
image

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячи Поль Погба билан шартномани узайтириши мумкин.

Журналист-инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, клуб жорий йилнинг июль ойида франциялик футболчига таклиф билан чиққан. Шунга қарамай, 28 ёшли ярим ҳимоячи ўз келажаги борасида ҳали қарор қабул қилгани йўқ. 2022 йилнинг ёзида унинг МЮ билан амалдаги расмий шартномаси якунига этади.

“Қизил иблислар” бош мураббийи Ральф Рангник Погбанинг келажаги ҳақида фикр билдириб, ўйнашни истамайдиган одамни ишонтиришдан маъно йўқ эканини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Рангник 36 ёшли Криштиану Роналдунинг имкониятларини юқори баҳолаган.

Маълумот учун, бундан аввал Рангник Москванинг “Локомотив” клубида спорт ва ривожланиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритган. Жорий йилнинг ноябрь ойида манкунианликлар матбуот хизмати германиялик мутахассисни жорий мавсум охиригача бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганини малум қилган эди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 19
Рейтинг: 3.4
t
×