Маъмурий судлар 1 йилда 2,5 мингдан ортиқ қарорни бекор қилган
Жамият
−
10 Февраль 3312 2 дақиқа
Ўзбекистонда 2024 йилда 2 581 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2 945 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилди. Бу ҳақда Олий суд томонидан эълон қилинган статистикада келтирилган.
Қайд этилишича, 2024 йилда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 740 994 нафар шахсга нисбатан 613 142 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилиб, 469 568 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазолар қўлланилган. Ярашилгани муносабати билан 94 886 нафар шахс маъмурий жавобгарликдан озод этилган.
Кўрилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг аксариятини майда безорилик, автомобиль транспортида йўловчилар ташиш фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик, ҳақорат қилиш, электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказилишига олиб келиши, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш, жамоат жойларида алкоголь маҳсулотини истеъмол қилиш, транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш ва совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар ташкил этади.
Апелляция тартибида 9 899 нафар шахсга нисбатан 8 297 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 2 581 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 2 945 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.
Кассация тартибида 7 124 нафар шахсга нисбатан 6 657 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. 2 644 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 1 863 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.
Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан тафтиш тартибида 1 919 нафар шахсга нисбатан 1 769 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. 359 нафар шахсга нисбатан қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 464 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий суд Ўзбекистонда 2024 йилда иқтисодий судлар томонидан 390 та қарор бекор қилиниб, 253 таси ўзгартирилгани хабар қилинганди. Бундан ташқари, ўтган йилда иқтисодий судлар томонидан биринчи инстанцияда 436 102 та иш кўриб чиқилиб, ҳал этилган ва шундан даъвогарлар фойдасига 27,5 триллион сўм ундириш ҳақида суд қарорлари қабул қилинган.
Live
БарчасиУкраина дронлари Москвага ҳужум қилмоқда.
14 Декабрь