Маҳмуд Муродовнинг янги жанги санаси аниқ бўлди

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини шу йил 4 май куни ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.

Ўша куни Муродов Бразилияда ўтказиладиган UFC 301 турнири доирасида октагонга кўтарилади. Ҳозирча 34 ёшли жангчининг рақиби номаълум.

Қайд этиш жоиз, ўзбекистонлик жангчи охирги марта февраль ойида россиялик Алиасхаб Ҳизриевга қарши баҳс олиб борганди. Жанг 11-сониядаёқ тўхтатилди ва ўтказилмаган, деб қайд этилди, чунки Ҳизриев баҳс давом этаётган бир паллада Муродовнинг кўзига қўлини тиқиб олди ва ўзбекистонлик жангчи баҳсни давом эттиролмади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Муродов UFC билан 4 та жанг бўйича янги шартнома тузгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бразилия Маҳмуд Муродов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made