Маҳмуд Муродов UFC билан 4 та жангга шартнома имзолади
Спорт
−
14 Март
4412Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов ташкилот билан яна 4 та жанг учун шартнома тузди. Бу ҳақда спортчининг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Бугун UFC билан 4 та жанг учун янги шартнома имзоладим. Мамлакатимизни дунё миқёсида намойиш этаётганимдан жуда хурсандман ва қўллаб-қувватлаганингиз учун барчангизга катта раҳмат айтмоқчиман. Барчангизни яхши кўраман ва қадрлайман. Бу фақат бошланиши!”, деб ёзиб қолдирди спортчи.
Қайд этиш жоиз, 34 ёшли Маҳмуд Муродов UFC'даги охирги жангини февраль ойида россиялик Алиасхаб Ҳизриевга қарши ўтказганди. Мазкур жанг 11-сониядаёқ тўхтатилди ва ўтказилмаган, деб қайд этилди, чунки Ҳизриев жанг давом этаётган бир паллада Муродовнинг кўзига қўлини тиқиб олди ва ўзбекистонлик жангчи баҳсни давом эттиролмади.
Маълумот учун, Муродов Ҳизриевгача UFCʼда 5 та жанг ўтказиб, 3 тасида ғалаба қозонган, 2 марта эса мағлубият аламини татиб кўрган.
LiveБарчаси