Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги санаси аниқ бўлди
Спорт
−
18 Ноябрь
5911Ўзбекистонлик MMA жангчиси Маҳмуд Муродов навбатдаги жангини 7 декабрь куни FAME 23 турнири доирасида ўтказади. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар берди.
Польшанинг Лодзь шаҳрида жойлашган “Атлас Арена”да ўтадиган турнирда 34 ёшли Муродовга қарши Шимолий Ирландия вакили Норман Парк октагонга чиқади.
Маълумот учун, 37 ёшли Парк шу вақтга қадар MMA'да 38 та жанг ўтказиб, 31 та ғалаба ва 7 та мағлубият қайд этган. Охирги жангини февраль ойида FAME 20 турнири доирасида польшалик Михал Пастернакга қарши ўтказиб, ҳакамларнинг бир овоздан чиқарган қарори билан ғалаба қозонган. UFC'да эса 9 та жанг ўтказиб, 5 та жангда зафар қучган. Маҳмуд Муродов эса сентябрь ойида “Oktagon 61” турнирда жанг қилиб, англиялик Скотт Асхэмдан устун келганди.
Эслатиб ўтамиз, октябрь ойида Муродов ўз интервьюсида UFCʼдаги тарихини ёзиб бўлганини билдириб, қайтиб Дана Уайт раҳбарлигидаги лига жангларида иштирок этмаслигига шама қилганди.