Маҳмуд Муродов Octagon MMA билан шартнома тузди
Спорт
−
10 Июнь
7977Ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси Маҳмуд Муродов Чехия ва Словакия давлатларида жанглар ташкил этадиган Octagon MMA лигаси билан шартнома имзолади. Бу ҳақда лига ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берди.
Ўз вақтида 34 ёшли Муродов айнан мазкур лигада жанглар ўтказган. У 2019 йилда Octagon MMA лигасининг 2 та турнирида қатнашиб, Альберто Перейра Уда ва Уэнделл Оливейра Маркес каби жангчиларни нокаутга учратган.
Қайд этиш жоиз, Маҳмуд Муродов май ойида UFCʼдаги охирги жангларини бекор қилгани боис ташкилотдан четлатилганди.
Маълумот учун, Octagon MMA лигаси 2016 йилда ташкил топган. Ҳозирда ташкилотнинг ижтимоий тармоқлар ва YouTube’да 450 минг дан ортиқ обуначилари бор.
Хабибуллоҳ Райимов