Маҳмуд Муродов Чехияда операция қилинди
Спорт
−
22 Август 2023
33291Чехияда ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг оёғида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Бу ҳақда спортчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, бугун, 22 август куни спортчи тиззасидан операция қилинган ва амалиёт муваффақиятли якунланган.
“Ҳаммага салом! Биз Чехияга етиб келдик ва бугун оёғимни операция қилдирдик. Худога шукр ҳаммаси яхши ўтди. Энди реабилитация жараёнларидан ўтиб олишим керак. Шу йил якунига қадар яна битта жанг ўтказмоқчиман, албатта сизнинг қўллаб-қувватлашингиз билан. Ҳаммага раҳмат”, дейди Маҳмуд Муродов.
Аввалроқ спортчи QALAMPIR.UZ'га интервью берган эди, унда сўнгги жангида оёғидан жиддий жароҳат олганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лондон шаҳрида ўтказилган UFC Fight Night турнирида Маҳмуд Муродов америкалик ММА'чи Браян Барберанани ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учратган эди. Муродов бу орқали 2 та мағлубиятли сериясига нуқта қўйди. Бунга қадар у UFC'да 5 та жанг ўтказиб, 3 тасида ғалаба қозонган.
LiveБарчаси