Маҳмуд Аббос 18 йилдан сўнг илк бор Дамашққа борди (видео)
Олам
−
19 Апрель
3383Кеча, 18 апрель куни Фаластин маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос сўнгги 18 йил ичида илк бор Сурия пойтахти Дамашққа расмий ташриф билан борди. Бу ҳақда “Kan-11” хабар берди.
Маҳмуд Аббоснинг барча халқаро ташрифлари Иорданиянинг Амман шаҳри орқали амалга оширилади. У ерга уни Иордания ҳарбий вертолётлари етказади. Фаластин маъмурияти доирасидаги манбаларга кўра, бироқ бу сафар Исроил армияси сиёсий раҳбарият кўрсатмаси билан Иордания вертолётларига Исроил ҳаво ҳудудидан ўтишга рухсат берилмаган.
ОАВга кўра, Рамаллоҳ араб давлатлари билан кескин музокаралар олиб борган ва ниҳоят Аббоснинг Рамаллоҳдан Амман ва Дамашққа бориш йўналиши келишилган. У автомобиль билан Алленби чегара пунктигача борган, сўнг Дамашққа вертолётда учиб кетган.
Бу Маҳмуд Аббоснинг хорижий ташрифлари тарихида илк бор рўй бераётган ҳолат. Рамаллоҳдаги манбалар Исроилнинг “Фаластин ички ишларига аралашуви”дан хавотир билдирган ва Исроил ҳукуматидаги “айрим кучларнинг” Фаластин раҳбариятининг ҳаракатларига чекловлар қўйишга уринаётганини танқид қилган.
Якунда Аббос барибир Дамашққа етиб борган. Бу унинг 18 йилдан бери Сурияга илк ташрифи сифатида қайд этилди. Ташриф давомида у Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шара билан матбуот учун ёпиқ учрашув ўтказган. Улар бунгача Миср пойтахти Қоҳирада бўлиб ўтган Араб давлатлари лигаси саммити доирасида ҳам кўришган ва Ғазо секторидаги вазиятни муҳокама қилган.