Маҳмуд Аббос вафот этса, унинг ўрнини ким эгаллашини маълум қилди
Олам
−
28 Ноябрь
8893Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос истеъфога чиққан, вафот этган ёки қобилиятсиз бўлган тақдирда ҳокимиятни топширишни белгилаб берувчи конституциявий декларацияни эълон қилди. Ҳужжат Фаластиннинг WAFA ахборот агентлиги томонидан тарқатилди.
Декларация матнига кўра, бундан буён “агар Фаластин Президенти лавозими бўш бўлса”, уни Фаластин Миллий кенгаши (парламенти) раҳбари эгаллаши керак бўлади. Ҳозирда бу лавозимни Фатҳ ҳаракати вакили Руҳи Фаттух эгаллаб турибди. Ҳужжатга кўра, агар керак бўлса, айнан у 90 кун давомида Фаластин президенти вазифасини бажаради – шундан сўнг президентлик сайловлари ўтказилиши керак. Фармонда, шунингдек, форс-мажор ҳолатлари муддатини, “агар бирон сабабга кўра давлат раҳбари сайловини ўтказишнинг имкони бўлмаса”, яна 90 кунга бир марта узайтириш кўзда тутилган.
“Бу қарор Фаластин халқи ҳозир бошдан кечираётган инқирозни енгиб ўтиш ҳамда Фаластин жуда кўп қийинчиликларга дуч келаётган бир пайтда сиёсий барқарорликни сақлаб қолиш истагидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди”, дейилади декларацияда.
1995 йилда қабул қилинган Фаластин сайловлари тўғрисидаги қонуннинг 90.1-моддасига кўра, амалдаги давлат раҳбари истеъфога чиққан, вафот этган ёки муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда Президент лавозими бўш ҳисобланади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15