Маҳаллалардаги 10 млрд сўмлик тендерларда қонун бузилгани аниқланди
3-саҳифа
−
09 Август
2955Қорақалпоғистон Республикасида маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан ўтказилган 10 миллиард сўмга яқин тендер савдоларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, Қорақалпоғистонда маҳаллалар инфратузилмаларини такомиллаштириш, аҳолининг турмуш шароитларини янада яхшилаш, маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган дастурлар ижросини ҳамда мавжуд муаммоларнинг самарали ва тезкор ҳал этилишини молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида жамғарма ҳисобидан 2023 йил давомида Қорақалпоғистон Республикасидаги 452 та маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 500 млн сўмдан маблағ йўналтириши белгиланган.
Ушбу маблағларга мувофиқ, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан умумий қиймати 10 млрд сўмга яқин танловларни ўтказишда “Рақобат тўғрисида” ва “Давлат харидлари”ги қонунчилик ҳужжатларига асосан, таклифларни баҳолаш мезони (харид комиссиялари томонидан келиб тушган таклифларга балл белгилашда баҳолаш мезонларини ишлаб чиқмаган) талабларини бузилишига йўл қўйилгани аниқланди.
Ўрганиш натижаларига кўра, белгиланган тартибда 48 та иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нотўғри рекламага йўл қўйилиши ортидан “Ипотекабанк” жаримага тортилганди. Шунингдек, “Korzinka” супермаркетлар тармоғи ҳам жарима тўлаши хабар қилинганди.
LiveБарчаси