Маҳалла ходимларига ҳам ўқишга киришда имтиёз берилади

Жамият

−

image

Ўзбекистонда маҳалла ходимлари ҳам тавсиянома асосида ўқишга имтиёзли қабул қилинади. Бу ҳақда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарорида сўз боради. 

Қарорга кўра, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб педагогика ва молия-иқтисод соҳаларидаги олий таълим муассасаларида “5520100 – Ижтимоий иш (фаолиятнинг турли соҳалари бўйича)” бакалавриат таълим йўналиши бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари учун сиртқи таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади. 

Мазкур сиртқи таълим шакли доирасида:

  • ўқитиш тўлов-контракт асосида ташкил этилади;
  • кадрлар тайёрлаш бўйича малака талаблари, ўқув режалари, фан дастурларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Миллий университети таянч ОТМ ҳисобланади;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан берилган тавсияномага эга бўлган ҳамда кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари талабаликка тавсия этилади;
  • тасвиянома асосида ўқиётган талабалар ўқишини бошқа бакалавриат таълим йўналишига кўчиришга рухсат берилмайди. 

Тавсияномалар, жумладан, қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

  • эгаллаб турган лавозимида сўнгги бир йил давомида фаолият юритаётгани;
  • маҳалла тизимида камида уч йиллик иш стажига эга бўлгани;
  • фаолият юритаётган фуқаролар йиғини рейтинг кўрсаткичи бўйича “намунали” деб топилгани.

Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг