Маҳалла 500 минг сўмни еб юбормаслигига ишонса бўладими?
Интервью
−
30 Август 2020
7795Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 26 август куни “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади. Мазкур қарор ижроси юзасидан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари Гулнора Маърупова билан суҳбатлашдик.
Охирги вақтларда ёрдам пуллари ўз эгаларига етиб бормаётгани, биз ишонаётган маҳалла вакиллари “Темир дафтар” шакллантириш борасида товламачиликка йўл қўяётгани ҳақида хабарлар тез-тез учраб турибди. Шуни айтиб ўтиш керакки биз жуда кўп ишларни маҳалла билан ҳал қиламиз. Кам таъминланган оилалар учун ажратилган моддий ёрдамлар ва озиқ овқат маҳсулотлари айрим маҳалла раислари орасида талон-торож бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Вақти келса муҳтож оилалар учун деб берилган гуручнинг ярими маҳалла раисининг уйига кириб кетган ҳолатлари ҳам кузатилган. Қийналган оилага берилиши керак бўлган беш килограмм гуручнинг 3 килограми раиснинг уйига кираётган вақтда уларга ишониш мумкинми? Суҳбат давомида биз Гулнора Маъруповадан шу саволга жавоб олдик.
“Ҳамма берилаётган маҳсулот ва пулларни ўзини уйига қариндош уруғига олиб кириб кетмайдику. Айтиш керак айрим нотўғри хати-ҳаракат туфайли ҳамма шундай дейишимиз нотўғри. Янги тизим бўлганлиги учун биз ҳар-бир маҳаллада, маҳаллабай иш ташкил қилдик. Эскича ишлаётган раисларимизга албатта тавсия берамиз. Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига тавсия берамиз. Керак бўлса уларга кўмаклашамиз, вазирлик шунинг учун ҳам ташкил этилган. Улар фуқарони ўзини-ўзи бошқариш органи, биз вазирликмиз. Вазирлик ўзини кўмагини, тавсияси, ёрдами билан маҳаллаларга киряпти. Маҳаллаларга тегишли қонунчиликда ўзгартириш, қонунчиликка янгилик киритиш, тавсиялар бериш, айниқса секторлар орқали халқ депутатлари кенгашларига ҳам ўз тавсияларимизни бериб келяпмиз. Нотўғри ишлаётган маҳалла раисларига қайтадан сайлов бўлиши учун, биз халқ депутатлари орқали кенгашга киритишимиз керак. Тўғридан-тўғри ишдан ололмаймиз. Лекин албатта ўрганиб, тавсиялар бериб кенгашга қўйишимиз керак. Унга халқ ишонди ҳудуд ишонди, лекин у нотўғри ҳаракат қиляпти”, дейди Гулнора Маърупова.
Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, ҳозир биз ҳудудларда маҳалла раисларини ҳам ўқувларини ташкил этиляпти. Бу борадаги камчиликларни бартарф қилиш устида ишланяпти.
Ушбу видеоинтервьюни юқоридаги видеоплеерда ёки YouTube’даги саҳифамизда томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси