Мьянмадаги зилзила сабаби айтилди

Олам

image

Геофизиклар Мьянмада уч мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган кучли зилзила мамлакатнинг геологик жойлашуви натижаси эканлигини аниқлади. Бу ҳақда минтақада ер қобиғининг тузилишини ўрганган мутахассислар маълум қилди.

Маълум бўлишича, зилзилалар Мьянма Бирма ва Зонд плиталари орасидан ўтадиган энг йирик тектоник ёриқлардан бири бўлган Сагаинг ёриғи бўйлаб жойлашган ҳудудда содир бўлган. Айнан у орқали Ҳиндистон плитаси ва Мьянманинг ғарбий қисми Жануби-Шарқий Осиёнинг қолган қисмига нисбатан шимолга силжиган.

Зилзила пайтида, олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, узунлиги тахминан 400 километр бўлган янги ёриқ пайдо бўлган. 

“Юқорироқ магнитуда билан вайронагарчилик кўлами янада жиддийроқ бўлиши мумкин эди”, дейилади хабарда. 

Мутахассислар ер ости силкинишлари кучини товушдан тез самолётнинг учиб ўтиш эффекти билан таққослаган. 7,7 магнитуда Сагаинг ёриғининг тахминан 200 километрлик қисмини вайрон қилган, сейсмик тўлқинлар эпицентрдан 1000 километрдан ортиқ масофада ҳам сезилган.

Тадқиқотлар, шунингдек, зилзила ўчоғи атиги 10 километр чуқурликда жойлашганини кўрсатган, бу эса бундай ҳалокатли оқибатларни кучайтириб юборган. 

Эслатиб ўтамиз, 28 март куни Мьянмада кучли зилзила юз берганди. АҚШ геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзиланинг магнитудаси 7,7 ни ташкил қилган. 7,7 магнитудали дастлабки зилзиладан сўнг, 6,4 магнитудали кучли такрорий силкиниш ҳам қайд этилган. Шундан кейин Мьянма фавқулодда ҳолат режимини эълон қилди. Тез орада Таиланд пойтахти Бангкок ҳам фавқулодда зона деб эълон қилинди. Сейсмик хизматлар маълумотига кўра, Жануби-Шарқий Осиёда биринчи кучли зилзиладан сўнг 37 та такрорий силкиниш қайд этилган.

30 март куни Мьянма расмийлари 1644 киши ҳалок бўлгани, 3408 киши жароҳатлангани ҳақида маълум қилган эди. Кейинчалик қурбонлар сони 2719 кишига етди, яна 4512 киши жароҳат олди.  

Мьянма Бош вазири Мин Аунг Хлайн вайронкор зилзиладан сўнг мамлакатда миллий мотам эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

зилзила Мьянма

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг