Мьянмадаги даҳшатли зилзилада 144 киши ҳалок бўлди
Олам
−
28 Март
3687Мьянмадаги зилзила оқибатида камида 144 киши ҳалок бўлди, 732 киши жароҳатланди. Бу ҳақда MRTV маҳаллий телеканали хабар берди.
Маълум қилинишича, вайронагарчиликлар бутун мамлакат бўйлаб қайд этилган.
Мьянма пойтахти Нейпьидо аэропортида ҳаво ҳаракатини бошқариш минораси қулаб тушган.
“Уйлар бутунлай вайрон бўлди. Бетон қоплама ёрилиб кетиб, ер кўриниб қолди. Баъзи жойлари бутунлай синган. Самолётлар энди уча олмайди ва қўна олмайди. Аэропортни ёпишга тўғри келади”, дейилади хабарда.
Мьянма ҳарбий ҳокимияти вакилининг айтишича, мамлакат халқаро ҳамжамиятнинг гуманитар ёрдамига муҳтож.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 28 март куни Таиланд ва Мьянмада зилзила содир бўлди. 7,7 магнитудали биринчи силкиниш Мьянманинг Сикайн шаҳридан 16 км узоқликда, 10 км чуқурликда содир бўлган. Бир неча дақиқадан сўнг 6,9 магнитудали яна бир зилзила қайд этилган. Таиланд шимолида содир бўлган зилзила магнитудаси 4,2 ни ташкил этган. Бундан ташқари, силкинишлар Хитойнинг айрим ҳудудларида ҳам сезилган.
LiveБарчаси