Мьянмада февраль бошидан бери ўлдирилганлар 550 нафардан ошди

Олам

image
0:00
0:00
download

Мьянмада ҳарбий исён ва қонуний ҳукумат аъзоларининг ҳибсга олинишига қарши намойишларда ҳалок бўлганлар сони 557 нафарга етди. Бу ҳақда “Anadolu” агентлиги Мьянманинг Сиёсий маҳбусларга ёрдам бериш ассоциацияси (AAPP) ҳисоботига таяниб, хабар берди.

Сўнгги сутканинг ўзида намойишчиларни тарқатиш вақтида 7 киши ҳалок бўлди. Шу билан бирга, 2658 нафар акция иштирокчиси ҳамон ҳибсда қолмоқда, 235 кишини қамоққа олишга ордер берилган.

Аммо мамлакатда норозилик намойишлари ҳамон давом этяпти. Митинглар Магуэ, Мандалае, Баго ва бошқа шаҳарларда ўтказиляпти.

Мьянмада тўнтариш

Мьянмада 1 февраль куни армия Ташқи ишлар вазири ва давлат маслаҳатчиси Аун Сан Су Чжи ва бошқа амалдорларни ҳибсга олиб, ҳокимиятни эгаллаганини эълон қилди.

Айни вақтда мамлакатда ҳокимият Мьянма Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Аун Хлайна қўлида бўлиб турибди.

Ҳарбийлар тўнтариш 2020 йил 8 ноябрда ўтказилган сайловларда сохталаштиришлар бўлгани ҳақидаги айбловга жавоб бўлган. Тўнтариш ортидан мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

Тўнтаришдан кейин Мьянмада 24 нафар вазир ва унинг ўринбосарлари ишидан айрилди. Кейинроқ, 1 апрелда исёнчилар 1 ой муддатга ўт очишни тўхтатганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Мьянма ҳарбий исён

Баҳолаганлар

24

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг