“Лўлилар қироли” “бронза бомбардимончи”га қарши: WВC камари кимга насиб қилади?

Спорт

image

Эртага, 10 октябрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги “MGM Grand” аренасида профессионал бокснинг WВC йўналиши бўйича Жаҳон чемпиони унвони учун жанг бўлиб ўтади. Унда британиялик Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдер ўзаро тўқнаш келади. 

Дастлаб, Фьюри ва Уайлдер ўртасидаги баҳс жорий йилнинг 24 июлига белгиланган эди, аммо британиялик чарм қўлқоп устасининг коронавирусга чалингани туфайли қолдирилган эди.

Бугун, 9 октябрь куни вазн ўлчаш маросими ҳам бўлиб ўтди. Британиялик “Лўлилар қироли” 125,65 кг, “бронза бомбардимончи” эса 107,95 кг тош босди.

Эслатиб ўтамиз, Фьюрининг ушбу жангдаги кафолатланган гонорари 30 миллион долларни ташкил қилади. Унинг америкалик рақиби эса 20 миллион доллар гонорарга эга бўлади.  Бундан ташқари, британиялик “лўлилар қироли” трансляциялардан тушадиган фойданинг 60 фоизига ҳам эга бўлиши маълум қилинди.

Маълумот учун, бу боксчилар ўртасидаги 3-тўқнашув ҳисобланади. Бунга қадар илк жангда кучлар тенг келган бўлса, иккинчи қарама-қаршиликда Фьюри Уайлдерни нокаутга учратган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бокс WBC Деонтей Уайлдер Тайсон Фьюри

Баҳолаганлар

363

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг