Фьюри – Уайлдер жангида боксчилар қанча ишлаб олиши маълум бўлди

Спорт 2535
image

Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC чемпионлик камари учун рингга кўтариладиган Тайсон Фьюри ва Деонтей Уайлдернинг жангда қанча гонорарга эга бўлиши маълум бўлди. Бу ҳақда “Essential sport” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Фьюрининг ушбу жангдаги кафолатланган гонорари 30 миллион долларни ташкил қилади. Унинг америкалик рақиби эса 20 миллион доллар гонорарга эга бўлади. 

Бундан ташқари, британиялик “лўлилар қироли” трансляциялардан тушадиган фойданинг 60 фоизига ҳам эга бўлиши маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Уайлдер ва Фьюри ўртасидаги учинчи жанг жорий йилнинг 9 октябрь куни ўтказилади. Боксчилар ўртасидаги илк жангда кучлар тенг келган бўлса, иккинчи қарама-қаршиликда Фьюри Уайлдерни нокаутга учратган эди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 61
Рейтинг: 2.9
t
×