Лукашенкони ҳақорат қилган эркак икки йилга қамалди
Олам
−
21 Февраль 2022
4737Беларусь суди Александр Лукашенкони ҳақорат қилган ва мулкга зарар етказган эркакни икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда республика Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берган.
“Брест прокуратураси судда 65 ёшли маҳаллий фуқаро Н.га нисбатан таҳқирлаш ва мулкка зарар етказиш, давлат раҳбарини оммавий ҳақорат қилиш, шу жумладан, ўта оғир жиноий жавобгарликка тортиш айблови билан бирлаштирилган давлат айбловини тасдиқлади”, дейилади Бош прокуратура матбуот хизмати хабарида.
Маълумотларга кўра, ўтган йилнинг апрелидан декабригача судланувчи биноларга Александр Лукашенкони ҳақорат қилувчи ва жиноят содир этишда айблаган ёзувларни чизган.
“Брест шаҳрининг Москва тумани суди айблов ҳукмини чиқарди. Н. умумий режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида жазо ўташ учун икки йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш тарзида жами жиноятлар учун ҳукм қилинди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳукм қонуний кучга кирмаган ва унинг устидан шикоят қилиш мумкин.
LiveБарчаси