Лукашенкога суиқасд тайёрлаганлар айбига иқрор бўлди

Олам 6492
image
-

Беларусда давлат тўнтариши ўтказиш ва Президент Александр Лукашенкога суиқасд тайёрлашда гумонланганлар ўз айбини тан олди. Уларнинг айби иқрор бўлгани акс этган кадрлар ОНТ телеканалида намойиш қилинди.

“Мен фитнада иштирок этганим учун айбимни тан оламан”, деган жиноий иш фигурантларидан бири Александр Федута.

“Ўз айбимни тан оламан”, деган БНФ мухолиф партияси раҳбари Григорий Костусев ва адвокат Юрий Зенкович.

Эслатиб ўтамиз, 17 апрель куни Александр Лукашенко мухолифатчи Григорий Костусев, сиёсатчи Александр Федута ва юрист Юрий Зенкович ўзи ва ўғилларига суиқасд тайёрлаганини айтиб чиқди. У фитна учун жавобгарликни АҚШ махсус хизматлари ва раҳбариятига юклади.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин мамлакат парламентига йўллаган анъанавий мурожаатида Лукашенконинг ҳаётига уюштирилган суиқасдни “ғазаблантирадиган ҳолат”, деб атаганди. Шунингдек, у ушбу воқеага дунёда ҳеч ким реакция кўрсатмаганига эътибор қаратганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 296
Рейтинг: 3
t
×