Лукашенко Туркияга “қочди...ми”?
Олам
−
12 Август 2020 36482 1 дақиқа
Олтинчи бор Беларусь Республикаси Президенти лавозимини эгаллаган Александр Лукашенко Туркияга келган. Бу ҳақда Туркия оммавий ахборот воситалари бонг урмоқда.
Президент Лукашенко ўтирган EW-301PJ самолёти мамлакатни тарк этиб, Туркиянинг Даламан шаҳрига бориб қўнган. Бироз аввал эса унинг Москвага қочгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловида 26 йилдан бери мамлакатни бошқариб келаётган Александр Лукашенко ҳам иштирок этиб, 84,23 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонди. Бу эса мамлакатда, айниқса, пойтахтда намойишларга сабаб бўлди.
3 кундирки, намойишлар давом этмоқда. Ҳукумат Минскда намойишчиларни тарқатиш учун ОМОН бўлинмасини ишга соляпти. Кўчаларда аҳоли ва ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ўртасида тўқнашувлар бўляпти.
Кўплаб одамлар ҳибсга олинган. Уларнинг орасида журналистлар ҳам бор.
Live
Барчаси01 Ноябрь
01 Ноябрь