Лукашенко мамлакатдан қочиб кетиш ҳақидаги тарқалган гапларга муносабат билдирди
Олам
−
30 Октябрь 2020
10134Беларусь Президенти Александр Лукашенко мухолифат босими ва 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларига қарши намойишлар атрофидаги воқеалар туфайли мамлакатдан қочиб кетмоқчи эмас. Бу ҳақда у бугун, 30 октябрь куни Ички ишлар вазирлиги ходимлари билан учрашувда гапириб ўтди.
"Ким мени қочиб кетишим ҳақида гапираётган бўлса, яхшилаб эшитиб қўйсин: қачондир, нимадир бўлгандир, аммо ҳозир эмас. Аммо ёнимда шундай генераллар турибдики, улар бундай вазиятда сочимнинг бир толаси ҳам титрмаганини кўришган. 90-йилларда кўчаларимизда автомобилларни ёқишди, тўс-тўполон бўлди. Биз буларнинг барчасидан омон қолдик ва кейин ҳам шундай бўлажак”, деди давлат раҳбари. Унинг бу сўзларини “БелТА” агетлиги келтириб ўтди.
Аввалроқ, Минскда бошланган намойишлар фонида Беларусь Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида 2019 йилнинг июнь ойидан бери ишлаб келаётган Юрий Караев истеъфога чиқарилгани ва унинг ўрнига илгари Минск Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи бўлган Иван Кубраковни тайинлангани ҳақида хабар берган эдик.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 октябрь куни Светлана Тихановская бошчилигидаги мухолифатчилар томонидан мамлакатнинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенкога қўйилган “халқ ультиматуми” муддати тугади. “Ультиматум” шартлари бажарилмагани боис одамлар яна кўчаларга чиқди. Минскда ўтган намойишларда 100 мингдан ортиқ одам иштирок этган.
LiveБарчаси