Лукашенко Минскдаги намойишлар ортидан Ички ишлар вазирини ишдан олди

Олам

image

Жорий йилнинг 25 октябрь куни Минскда бошланган намойишлар фонида Беларусь Республикаси Ички ишлар вазири лавозимида 2019 йилнинг июнь ойидан бери ишлаб келаётган Юрий Караев истеъфога чиқарилди. Президент Александр Лукашенко Юрий Караевни Ички ишлар вазири лавозимидан озод қилди ва унинг ўрнига илгари Минск Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи бўлган Иван Кубраковни тайинлади. Бу ҳақда БелТА агентлиги хабар бермоқда. 

Маълумотларга кўра, Валерий Вакулчик Беларусь Президентининг ёрдамчиси – Брест вилояти бўйича инспектор, Юрий Караев – Гродно вилояти бўйича инспектор, Александр Барсуков Минск бўйича инспектор лавозимларига тайинланган. 

Лукашенко янги ёрдамчиларни юқори малакаси ва ҳарбий чидамлилиги туфайли танлаганини тушунтирди. 

"Мен кадрлар тўғрисида қарор қабул қилдим ва сиз учалангиз нафақат ўта хавфли ҳудудларга,  балки мамлакатимизнинг жуда муҳим ҳудудларига йўл олмоқдасиз”, деган Лукашенко.

Давлат раҳбари мамлакатдаги беқарорлик давом этаётгани ва у нима билан тугашини олдиндан тахмин қилиб бўлмаслигини айтган.  

Лукашенко вазирлик лавозимига номзодни бир неча киши орасидан танлаганини, аммо Минскдаги вазиятни яхши билиши туфайли Кубраковнинг шахсига тўхталиб ўтганини таъкидлади. 

"Мен ўнлаб таклиф қилинган номзодлар орасидан Кубраковда тўхтадим, маслаҳатлашдим ва танладим. Биринчидан, Минскда озми-кўпми қийин вазият бор, бу билан шуғулланиш керак бўлади, сиз шу йўналишдасиз”, деган Президент Ички ишлар вазирлигининг янги раҳбарига мурожаат қилиб. 

Беларусь Президентига кўра,  Ички ишлар вазири  Кубраков Минскка тайинланган ёрдамчи Александр Барсуков билан яхши таниш, у шу пайтгача ички ишлар вазирининг ўринбосари бўлиб ишлаган. 

“Биласизми, у тажрибали,  садоқатли одам. Бир-бирини яхши тушунадиган одамларнинг яхши муштлари шаклланади", дейди Лукашенко. 

Президент янги кадрларни тайинлашдаги ғояси "тажриба, садоқат, ватанпарварлик ва истеъдодни бирлаштириш” эканлигини таъкидлади. "Ва мен бу ишда муваффақият қозонишингизга умид қиламан", дея қўшимча қилди у. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 октябрь куни Светлана Тихановская бошчилигидаги мухолифатчилар томонидан мамлакатнинг амалдаги раҳбари Александр Лукашенкога қўйилган “халқ ультиматуми” муддати тугади. “Ультиматум” шартлари бажарилмагани боис одамлар яна кўчаларга чиқди. Минскда ўтган намойишларда 100 мингдан ортиқ одам иштирок этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг