Лукашенко қайси давлатлар Европа Иттифоқини парчаламоқчилигини айтди

Олам

image

АҚШ ва Буюк Британия Польша иштирокида Европа Иттифоқини йўқ қилиш ниятида. Беларусь Президенти Александр Лукашенко шундай фикр билдирди. 

“Ғарбий чегарадаги вазият осон эмас. Кўряпсизми, бу польшалик ярамаслар аллақачон мамлакатлар бўйлаб юрмоқда. Кеча Моравецкий  (Польша Бош вазири — таҳр.) қаерга борганига диққат қилинг — Буюк Британияга. Ишончим комилки, мана кўрасиз, бир-икки йил ичида улар Америка таклифи билан Европа Иттифоқини йўқ қилмоқчи”, деган Лукашенко бугун, 29 ноябрь куни ҳарбий хавфсизлик масалалари бўйича йиғилишда. 

Лукашенконинг таъкидлашича, “америкаликларга улар билан тенг бўла оладиган шериклар керак эмас”. 

Аввалроқ, Лукашенко АҚШ Польша, Болтиқбўйи давлатлари, Украина ва Беларусь чегарасидаги миграция инқирозидан фойдаланиб, уруш бошламоқчи эканини тахмин қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Британия ЕИ

Баҳолаганлар

392

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг