АҚШ “бошқаларнинг қўли” билан уруш бошламоқчи – Лукашенко 

Олам

image

АҚШ Польша, Болтиқбўйи давлатлари, Украина ва Беларусь чегарасидаги миграция инқирозидан фойдаланиб, уруш бошламоқчи. Беларусь Президенти Александр Лукашенко шундай фикр билдирди

“Улар бу камбағал қочқинлардан, бу жараёндан фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Уларнинг мақсади кўриниб турибди, очиқчасига айтишмоқда: НАТОни жалб қилиш. НАТО нимани англатади? Урушни бошлаш. Улар бизни қўзғатмоқда. Бу Европага керак эмас, Европа буни истамайди, Европа урушни хоҳламайди. Бу уруш кимга керак? Америкаликларга”, деган Лукашенко. 

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар “бировнинг қўли билан жанг қилишни яхши кўради”. 

“Улар четда кузатиб туришади ва биз бир-биримизни ўлдиришимиз ҳамда иқтисодиёт тушиб кетиши учун қурол етказиб беришади. Улар бизга ёрдам бериш учун чоп этаётган долларлари билан яна бу ерга келишади ва Америка яна ҳукмронлик қилади. Улар буни поляклар, болтиқликлар ва украиналиклар қўли билан қилмоқчи”, деб таъкидлаган Президент. 

Лукашенконинг фикрича, АҚШ “Москва билан яқинлашиши керак”. 

Шу билан бирга, у Беларуснинг Европа Иттифоқи билан чегарасида юзага келган миграция инқирози баҳона сифатида фойдаланилаётганини қўшимча қилган, унинг сўзларига кўра, бундан польшаликлар ҳам “стратегик мақсадларини амалга ошириш учун” фойдаланган. 

Беларусь Президентининг таъкидлашича, Польша ўз аҳолисини кўплаб ички муаммолардан чалғитиш учун чегарадаги миграция инқирози мавзусидан фойдаланмоқда. 

Лукашенконинг қайд этишича, у Россия Федерацияси Президенти билан биргаликда нима бўлаётганини кўради ва улар бу воқеаларга бир хил қарашади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ уруш Лукашенко

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг