Лукашенко Беларусда бўлиб ўтадиган ҳарбий парадни бекор қилмоқчи эмас
Олам
−
04 Май 2020
4472Беларусь Республикасида коронавирус хавфига қарамай, Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган ҳарбий парад бекор қилинмайди. Бу ҳақда кеча, 3 май куни мамлакат раҳбари Александр Лукашенко маълум қилди.
"Биз парадни бекор қила олмаймиз. Мен бу ҳақда узоқ ўйладим. Албатта, бу чуқур мафкуравий жараёндир", дейди Лукашенко.
Президентнинг таъкидлашича, "ҳеч кимни ушбу тадбирга судраб боришга ҳожат йўқ". Аммо у мамлакатдаги кўп одамлар парадда қатнашишни хоҳлаётганига амин. Умуман олганда, Лукашенко парад эпидемиологлар ва вирусологлар нуқтаи назаридан энг хавфли воқеа эмаслигига ишонади.
Шунингдек, Лукашенко COVID-19 туфайли махсус хавфсизлик чоралари зарурлигини таъкидлади. Масалан, у "кекса одамларни эҳтиёт қилиш керак" эканини айтди. Лекин Президентнинг қўшимча қилишича, фахрийларнинг ўзлари ундан парад уюштиришни илтимос қилишган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Беларусда коронавирус билан боғлиқ 15 828 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 3 117 нафари соғайган, 97 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 12 614 кишини ташкил қилмоқда.
LiveБарчаси