Лукашенко Беларусь Россиянинг Украинага босқинида қатнашаётганини тан олди

Олам

image

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Беларусь Россия Федерациясининг Украинадаги “махсус ҳарбий операция”сида иштирок этаётганини, бироқ ўз ҳарбийларини юбормаётганини, мақсад Беларусга зарба беришнинг олдини олиш эканини айтди. 

“Украинадаги “махсус ҳарбий операция”даги иштирокимизга келсак, биз у ерда қатнашяпмиз. Биз буни яширмаймиз. Лекин биз ҳеч кимни ўлдирмаймиз. Ҳарбийларимизни ҳеч қаерга жўнатмаймиз. Биз ўз мажбуриятларимизни бузмаймиз", дейди у бугун, 4 октябрь куни ўтказилган ҳарбий хавфсизлик масалалари бўйича йиғилишда. 

Унинг сўзларига кўра, Беларуснинг вазифаси биринчи навбатда ушбу можаронинг Беларусь ҳудудига тарқалишининг олдини олишдир.  

"Иккинчидан, Польша, Литва ва Латвия томонидан махсус ҳарбий операция ниқоби остида Белорусга зарба беришнинг олдини олиш. Юқорида айтганимдек, Беларусь ҳудудидан ҳеч ким русларга орқа томондан ўқ отмайди. Бу бизнинг иштирокимиз", дейди у. 

Лукашенко Украина Минскнинг ҳарбий ҳаракатларга киришиши мумкинлигидан хавотирда, шу боис 15 минггача ҳарбий хизматчилар гуруҳини Беларусь чегарасига тўплаган. У ердаги назорат-ўтказиш пунктлари ва ўқ отиш позицияларини муҳандислик жиҳозлари билан таъминламоқда ва йўл тўсиқлари ўрнатган.

"[Украина] бир сўз билан айтганда, нафақат ўзини ўраб олди, балки девор қурди. У доимий равишда ҳудудимиз, қўшинларимиз, объектларимизни оптик, радиоэлектрон, радиотехник разведка қилади. Кўпинча ўз учувчисиз самолётлари билан давлат чегара чизиғини бузади. Шу билан бирга, улар “Оҳ, Беларусь урушга нега кирмаяпти, чегарада доимий провокациялар бўлиб туради”, деб ташвиш ва хавотирда”, дейди Президент.  


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг