Лукашенко Беларусь фуқароларига “Вагнер”га аъзо бўлишга рухсат берди

Олам

image

Беларусь раҳбари Александр Лукашенко мамлакат фуқаролари “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси билан шартнома тузиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар  берди. 

Қайд этилишича, Лукашенко беларусликлар учун Пригожиннинг ҳарбий компаниясига қўшилиш тақиқланмаслигини, бироқ улар бунинг ҳалокатли оқибатини тушуниши кераклигини таъкидлаган. 

"Айтганча, бу ерда шунақа биттаси бор. Дима. У (Евгений Пригожин) менга уни таништирди. У "Вагнер" раҳбарларидан бири. Беларуслик, ўзимизнинг собиқ ҳарбий. Айтишича, у зўр хизмат қилади. Биз уни ўзимизга боғлаб ололмаймиз. Ҳеч кимни ушлаб туролмаймиз. У ерда кўп пул ишлашни хоҳлайсизми? Лекин сиз ҳар куни ўлим билан қучоқлашиб ётишингизни тушунишингиз керак. Ва бошингиз остидаги автомат билан ҳам”, дейди Лукашенко. 

Эслатиб ўтамиз, “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин жорий йилнинг 24 июнь куни ҳарбий исён уюштириб, Москва томон “адолат марши”га чиққанди. Шундан сўнг Александр Лукашенко у билан музокарага киришиб, Пригожинни пойтахтга бормасликка кўндирди. Икки ўртада тузилган келишувга кўра, Пригожин Беларусга кетадиган бўлганди. Кейинроқ, Беларусь ҳудудида аллақачон “Вагнер” бўлинмалари учун лагерлар қуриш бошлаб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди.


Мақола муаллифи

Теглар

Лукашенко Вагнер Беларусь фуқаролари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг