Лукаку фаолиятини Миланнинг қизил-қора томонида давом эттириши мумкин

Спорт

image

Италиянинг “Милан” клуби “Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукакуни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.

Манбага кўра, Италия клуби трансфер бўйича “Челси” билан боғланган. “Россонерилар” 30 ёшли бельгиялик футболчи учун таклиф тайёрламоқда.

“Челси” Лукаку учун 40 миллион евро талаб қилмоқда. Ўтган мавсумни у ижара асосида “Интер”да ўтказди. Шунингдек, унга Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда. “Ал-Ҳилол” футболчига мавсумига 30 миллион евро маош таклиф қиляпти. 

Лукаку ўтган мавсум А Серияда 25 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди. Унинг трансфер нархи 40 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Милан Лукаку

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг