Лукаку фаолиятини Миланда давом эттириши мумкин
Спорт
−
28 Июнь 2024 4022 1 дақиқа
Англиянинг “Челси” клуби ҳужумчиси Ромелу Лукакуга “Милан” қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “La Gazzetta dello Sport” хабар берди.
Манбага кўра, миланликлар “Болонья” ҳужумчиси Жошуа Зиркзе трансфери бўйича олдинга силжиш бўлмагани учун бельгиялик ҳужумчи билан шартнома имзолаш вариантга ўтган.
Қайд этилишича, Лукакунинг ўзи Италияда яна бир йил қолишдан манфаатдор. Катта эҳтимол билан “Милан” футболчини фақат ижарага олиши мумкин.
31 ёшли Лукаку ўтган мавсумни “Рома”да ўтказди ва у 47 ўйинда 21 гол урди ва 4 голга ассистентлик қилган.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь