Лотин Америкаси ва Жанубий Осиёда COVID-19 дан ўлим ҳолатлари кўпаймоқда

Олам 3280
image

Статистик маълумотларга кўра, лотин Америкаси ва жанубий Осиёда коронавирус инфекциясининг янги тури (COVID-19)га чалинган беморлар ва ўлим ҳолатлари сони фаол ўсиб бормоқда. Бу қаторда Ҳиндистон, Бразилия, Мексика мамлакатларини кўриш мумкин. 

Ҳиндистон

Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган суткада 1 133 киши COVID-19 туфайли вафот этган. Қурбонларнинг умумий сони 72 775 га етди. 

Коронавирусга чалинганлар сонининг кунлик ўсиши 75 809 тани ташкил этиб, 4 миллион 280 422 кишига етган. 

Мамлакатда 3 миллион 323 950 киши коронавирусдан соғайган 

Бразилия

Бразилияда COVID-19 туфайли ўтган суткада 310 нафар бемор вафот этди. Ушбу касалликдан вафот этганларнинг умумий сони 126 960 га етди. 

Бразилия Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, ўтган суткада мамлакатда COVID-19 инфекциясига чалинганлар сони 10 273 тага кўпайиб, 4 миллион 147 794 нафарга етган. 

Хавфли инфекциядан халос бўлганлар сони 3 миллион 355 564 кишини ташкил этди. 

Мексика

Мексика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, мамлакатда ўтган суткада 223 киши коронавирус инфекциясининг янги тури туфайли вафот этган. Вафот этганларнинг умумий сони 67 781 кишини ташкил этмоқда. 

COVID-19 билан касалланганлар эса 3 486 нафарга кўпайиб, 637 509 нафарни ташкил этмоқда.  

Бугунгача ушбу касалликдан 446 715 киши соғайган. 

Ушбу мамлакатда жорий йилнинг 27 май куни ўлимлар сони бўйича кунлик рекорд биринчи марта 500 дан ошди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 92
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×