Лос-Анжелесдаги ўрмон ёнғинларида 8 киши ҳалок бўлди

Олам

image

АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳри ғарбида кузатилаётган ўрмон ёнғинлари оқибатида саккиз киши қурбон бўлди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат вакилларига таяниб, CNN телеканали хабар берди.

Лос-Анжелес ёнғин хавфсизлиги бошлиғи Кристин Кроули Палисейдс ҳудудида икки кишининг ҳалок бўлганини маълум қилган. Ушбу ҳудуд деярли тўлиқ ёнғин ичида қолган. Аввалроқ эса олтита қурбон ҳақида хабар берилган. Маҳаллий ҳукумат вакиллари қурбонлар сони ортиши мумкинлигини таъкидлаб, бу ёнғинларни шаҳар тарихидаги энг вайронкор ҳодисалар деб атамоқда. Лос-Анжелес ёнғин хавфсизлиги хизмати бошлиғи Энтони Марроне ёнғин оқибатида камида 4 мингта бино вайрон бўлганини маълум қилган. Округ маъмурияти раҳбари Кэтрин Баргер талончиликда гумон қилинган 20 кишининг ҳибсга олинганини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январь куни Жанубий Калифорнияда ўрмон ёнғинлари бошланганди. Штат ёнғин хавфсизлиги хизматининг маълумотига кўра, Лос-Анжелес шаҳри ҳудудида ёнғинлар майдони 11 минг гектарга етган. Нуфузли Пасифик Палисейдс тумани ҳудудида ёнғинлар майдони 63,9 квадрат километрни ташкил қилмоқда.

АҚШ Президенти Жо Байден штатда кенг кўламли офат режимини эълон қилган. Голливуд яқинидаги ҳудудлардан аҳолининг эвакуацияси бошланган – 180 мингдан ортиқ одам ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган. JPMorgan Chase ёнғинлар келтирган моддий зарар миқдорини 50 миллиард долларга баҳоламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ўрмон ёнғинлари Калифорния Лос-Анжелес

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг