Ломаченко Усик ва Жошуа жанги учун ўз таҳминини айтди
Спорт
−
13 Август 2021
4454Уч йўналиш бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Василий Ломаченко оғир вазн тоифасида WВА, WВО, IBF ва IBО чемпионлик камарлари соҳиби Энтони Жошуа ҳамда оғир вазн тоифасининг собиқ мутлақ чемпиони Олександр Усик ўртасидаги жанг ҳақида ўз таҳминини билдирди.
“Олександрда ғалаба қозониш учун жуда яхши имконият бор, лекин бу осон бўлмайди, чунки Жошуа ҳам рингда нима қилиш кераклигини яхши билади. У ҳаваскор бокс тажрибасига ҳам эга. Жуда қизиқарли жанг бўлади. Бу баҳсда услублар қарама-қаршилигини кузатамиз”, дейди Ломаченко.
Энтони Жошуа ва Олександр Усик ўртасидаги чемпионлик жанги жорий йилнинг 25 сентябрь куни Лондондаги “Тоттенхэм” стадионида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, украиналик Василий Ломаченко ҳаваскор боксда 2008 ва 2012 йилги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритган. 2020 йилда профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун кечган жангда америкалик Теофимо Лопесга имкониятни бой бериб, ўзининг WBA, WBO ва WBC franchise камарларини бой берган.
LiveБарчаси