Ломаченко навбатдаги жангини кимга қарши ўтказиши маълум
Спорт
−
31 Октябрь 2021
2974“Top Rank” промоутерлик компанияси уч вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони украиналик Василий Ломаченко ва ганалик Ричард Комми ўртасидаги баҳс жорий йилнинг 11 декабрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида бўлиб ўтишини расман эълон қилди.
Бу жанг 33 ёшли Лома учун Теофимо Лопесдан учралган мағлубиятдан кейинги иккинчи жанг бўлади. Аввалроқ, Ломаченко Масаёши Накатани устидан ғалаба қозонганди.
Эслатиб ўтамиз, Комми билан дуэлдан сўнг, Василий Ломаченко Теофимо Лопесдан реванш олиш учун рингга кўтарилиши мумкин. Бироқ, Лопес ҳам жорий йилнинг ноябрь ойида Жорж Камбососдан чемпионлик камарларини ҳимоя қилиши керак.
Маълумот учун, 34 ёшли Комми профессионал боксда 33 та жанг ўтказиб, 30 та ғалаба қайд этган ва 3 марта мағлуб бўлган. Ломаченко ҳисобида эса, 15 ғалаба ва 2 та мағлубият бор. Уларнинг ҳар иккиси Теофимо Лопесга имкониятни бой берган.