Лома навбатдаги жангини мутлақ Жаҳон чемпионига қарши ўтказади 

Спорт

image

Уч йўналиш бўйича собиқ Жаҳон чемпиони Василий Ломаченконинг (15-2) промоутери Боб Арумнинг таъкидлашича, “хай-тек” мутлақ Жаҳон чемпиони Жорж Камбососга қарши жанг қилиши мумкин.

Агар Лома Ричард Коммини (30-3) мағлуб этса, WВО чемпионлиги учун мажбурий давогарга айланади.

“Менимча, енгил вазн тоифасидаги чемпионлик Камбосос билан бизнинг устувор курашимиздир. Бу йигит Ломаченкони ютган Теофимони мағлуб этди. У Девин Хейни билан жангда ҳам WBC  унвонини олиб қўя олади. Барчаси Камбосос нимани хоҳлаётганига ва бокс ташкилотларининг истагига боғлиқ. Айтишларича, у Австралияда жанг қилмоқчи. Бизни WBO ташкилоти билан келишувимизга биноан Комми устидан ғалаба қозонган тақдиримизда мажбурий рақибга айланамиз. Албатта, Австралияга боришдан хурсанд бўламиз, чунки мен бу мамлакатда жанг қилишда катта тажрибага эгаман”, дейди Арум.

Маълумот учун, Ломаченко – Комми дуэли жорий йилнинг 11 декабрь куни Нью-Ёркдаги “Madison Square Garden” аренада бўлиб ўтади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

WBO Проф бокс Ломаченко Лопес Камбосос Арум

Баҳолаганлар

11

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг