Лома аллақачон камарлар учун курашдан чиқиб кетган – Лопес

Спорт 1451
image

Профессионал бокснинг енгил вазн тоифасида мутлақ Жаҳон чемпиони Теофимо Лопес собиқ рақиби Василий Ломаченко билан реванш жанги ҳақида гапирди.

Америкалик боксчининг сўзларига кўра, у украиналик “Хай-тек” билан қайта жанг ўтказишдан манфаатдор эмас ва фаолиятини якунламоқчи.

“Агар Лома билан яна муштлашсам, маҳоратим топ даражага кўтарилганининг гувоҳи бўласиз. Бу ҳақиқат. Мен ҳамма нарсани фақат шундай кўраман: Жорж Камбососга қарши рингга кўтариламан, кейин эса умуман бошқа рақиб билан жанг қиламан. Ломаченко қайтади, бироқ у аллақачон чемпионлик камарлари учун курашдан чиқиб кетган. Буёғи янги давр, янги авлод вакилларининг даври келди. Ҳаёт айланаверади, ҳаммамиз олдинга интиламиз. Ҳамма нарса доимо яхшиланиши ва ўзгариши керак”.

Шунингдек, “Takeover” боксни тарк этгач, фарзанди ҳам проф боксда муваффаққият қозониши мумкинлигини таъкидлади: 

“Мен ҳам кетганимда янги жангчилар пайдо бўлади. Янги йигит, янги жангчи пайдо бўлади. Ва бу менинг ўғлим бўлади. Фақат у мендан ошиб кетади. У менинг отам оиласининг вориси”, дейди Лопес.

Бундан аввал Теофимо Лопес аксарият боксчилар Василий Ломаченкога қарши рингга чиқишга журъат эта олмаслигини айтиб ўтганди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 2.9
t
×