Лоланинг лицензияси йўқ, у оддий фуқаро сифатида куйлаяпти - “Ўзбекконцерт” Лоланинг клипига муносабат билдирди

Маданият-санъат

image

Аввалроқ, “Ниҳол” мукофоти совриндори Лола Йўлдошеванинг клипи ижтимоий тармоқларни портлатган эди. Ижоддан узилган хонанда “Севгингни айт менга” қўшиғи ва унга ишланган клип билан қайтиш қилди. Эътиборлиси шундаки, клип шунчаки шоу-бизнеснинг навбатдаги маҳсули эмас, балки сўз эркинлиги, бюрократия ва жамиятдаги тақиқларга қарши бойкот сифатида қабул қилинди. 

Кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлган ва ўзбек жамиятидаги айрим ҳолатларни ўзида акс эттирган ушбу видеоклипга бугун, 27 ноябрь куни Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Маданият вазирлиги мутасаддилари билан ўтган Матбуот анжуманида “Ўзбекконцерт” муассасаси раҳбари Одилжон Aбдуқаҳҳоров қуйидагича изоҳ берди:

“Биз бу борада сизларга аниқ маълумот бермоқчи эдик. Биринчидан, Лола фақат фуқаро сифатида клип чиқарди десак ҳам бўлади. Чунки қонуний жиҳатдан қарайдиган бўлсак, Лоланинг лицензияси 2018 йил 29 августда тугаган. Ўшандан сўнг у лицензия олиб фаолият юритмади. У оддий Ўзбекистон фуқароси сифатида клип чиқарди, холос. Клип чиққанидан эртасига Лола Instagram’даги шахсий саҳифасида “клип воқеаларидаги маълумот 5 йил олдинги ҳолат бўйича” деган мазмундаги изоҳ қолдирди. 

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси томонидан клиплар бу тарзда қабул қилинмайди. Бундай кенгаш фаолияти ҳам йўлга қўйилмаган. Иккинчи клипининг охирида ҳам кўрган бўлсангиз, “лицензия берилди” дейилган, аммо биз клипни кўриб лицензия бермаймиз.

Шаҳноза Тўрамуротова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекконцерт Ниҳол Лола

Баҳолаганлар

1126

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг